"Интер" МЮнинг яна бир футболчисини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

Миланнинг “Интер” клуби жорий қишки трансферлар даврида “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Эшли Янгни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 34 ёшли футболчи билан 1,5 йиллик шартнома имзолашади.

Таъкидлаш керакки, Янгнинг МЮ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунига қадар имзоланган.

Агар Янг миланликлар сафига кўчиб ўтса, сўнгги бир йил ичида “Манчестер Юнайтед”дан “Интер”га кўчиб ўтган 3-футболчига айланади. Бундан аввалроқ Ромелу Лукаку ва Алексис Санчес ҳам “Интер”га ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!