"Интер" "Наполи" майдонида очко йўқотди

Италия А Сериясининг 31-тури доирасидаги "Наполи" - "Интер" беллашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобини қайд этиб, муроса кўчасини танлади. 

Биринчи таймда Самир Ханданович ўз дарвозасига автогол уриб қўйди ва "Наполи" ҳисобда олдинга чиқиб олди. 55-дақиқада Кристиан Эриксен гол уриб, мувозанатни тиклади. 

Бир очкодан бўлишиб олган жамоалар ўз поғоналарида қоладиган бўлди. "Нерадзуррилар" 75 очко билан 1-ўринда бўлса, "Наполи" 60 очко билан 5-поғонада кетмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!