"Интер" "Наполи"га Политано бўйича шартини маълум қилди

Sky Italy нашрига кўра, "Интер" "Наполи" форварди Фернандо Льорентени қўлга киритиш истагида.

"Кўк-қоралар" дастлаб Маттео Политанони Неапол клубига сотишга рози бўлишган эди, бироқ энди миланликлар ушбу келишувга Фернандо Льорентени ҳам қўшишларини хоҳламоқда.

Хабарларга кўра, "нерадзуррилар" "Челси" ҳужумчиси Оливье Жирунинг трансфери амалга ошмай қолса, ушбу вариантни амалга оширмоқчи экан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!