"Интер" навбатдаги трансферини амалга оширишга яқин турибди

"Сассуоло" клуби ярим ҳимоячиси Маттео Политано фаолиятини "Интер"да давом эттиришга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “нерадзуррилар” 24 ёшли футболчини кейинчалик 25 млн евро эвазига сотиб олиш шарти билан ижарага олиш борасида келишуга эришган. Ўз навбатида миланликлар Политанонинг ижараси эвазига “Сассуоло”га икки ёш футболчиси – Габриэл Заппа ва Давид Меролаларни беради.

Таъкидлаш керакки, “Интер” Политано учун курашда "Милан" ҳамда "Наполи" клубларини ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, Маттео Политано якунланган мавсум “Сассуоло” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!