"Интер" "Олтин тўп" соҳибини қўлга киритмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич яна "Интер" қизиқишлари доирасига кирди.
Sport.es нашрига кўра, "нерадзуррилар" раҳбарияти "қаймоқрангликлар" билан ёзда ушбу трансфер масаласида келишувга эришишлари мумкин.
Хорватиялик ярим ҳимоячининг мадридликлар билан шартномаси кейинги мавсум сўнггигача амал қилади.
Жорий мавсумда хавбек "Реал" сафида 20 та ўйинда бешта гол ва яна шунча голлик узатма муаллифига айланди.
Фикрлар