"Интер" ўз рекордини такрорлади

Хабарингиз бор кеча Миланнинг “Интер” клуби А Сериянинг 10-турини ўз айдонида “Сампдория” клубига қарши ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қайд этиш лозимки, Лучано Спаллетти бошқарувидаги жамоа ўтган 10та турнинг 8тасида ғалаба қозонди ва 2тасида дуранг натижа қайд этди. Айни дамда эса 26 очко тўплаган “нерадзуррилар” А Серияда пешқадамлик қилишмоқда.

Эътиборлиси, “Интер” сўнгги марта 1997/98 йилги мавсумда 10та турдан сўнг 26 очко тўплаган эди. Мавсум якунида эса улар 69 очко билан 2-ўринни эгаллашган.Чемпионлик эса 74 очко тўплаган “Ювентус”га насиб этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!