"Интер" ўз уйида ғалабага эришиб, "Ювентус"ни қувиб ўтди

Италия А Серияси 10-туридан ўрин олган "Интер" - "Болонья" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. 

Биринчи таймда Лукаку ва Ҳакими ишончли ҳисобни таъминлади. Болоньяликлар Вигнатонинг голи орқали ўйинга қайтгандек бўлди. Аммо Ашраф дубль қайд этиб, 2 та тўп фарқини қайта тиклашга эришди. 

Ушбу ғалабадан сўнг, Антонио Конте шогирдлари ҳисобидаги очколар 21 тага етиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Меҳмонлар тур бошидаги 12 очкоси билан қолиб, 10-поғонадан қимирламади. 

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Интер" ўз уйида ишончли ғалабага эришди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+1'

    "Интер"да ўзгариш: Санчес майдонни тарк этиб, ўрнига Эриксен тушди.

  • 90'

    Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    "Болонья" футболчилари сўнгги ўн дақиқа ичида тинимсиз ҳужумлар уюштириб, рақибини анча қийнаб қўйди. "Интер" эса ўз класси эвазига натижани нақд қилмоқда.

  • 80'

    "Интер"да яна бир бурчак зарбаси. Скорупски ўз услубида)

  • 79'

    Меҳмонлар сафида сўнгги ўзгаришлар: Барроу ва Паласио ўрнига Раббио ҳамда Вергани ўйинга қўшилди.

  • 74'

    "Болонья" футболчиси Данило тўпни қўли билан тўхтатиб қолганлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 72'

    "Нерадзурри"лар сафида ҳам 3 ўзгариш: Видаль, Ҳакими ва Лукаку ўрнига ўйинга Барелла, Дармиан ҳамда Мартинес қўшилди. 

  • 70'

    ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Индивидуал маҳоратини юксак даражада намойиш этган Ашраф Ҳакими дублни расмийлаштирди ва жамоасининг ҳисобдаги устунлигини мустаҳкамлади! 3-1!

  • 67'

    ГОООООООООЛЛЛ!!! Эмануэль Виньято қулай имкониятдан унумли фойдаланди ва дарвозани ишғол этди! 2-1!!!

  • 67'

    Ҳакими ҳужумчига нисбатан ишлатган қоидабузарлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 65'

    "Болонья"дан омадли бурчак зарбаси, бироқ охирида миланликлар барибир устун келишди.

  • 63'

    "Болонья" сафида бирйўла 3 ўзгариш амалга оширилди. Медель, Ҳики ва Сванберг ўрнига майдонга Домингес, Виньято ҳамда Кҳаилоти тушди.

  • 61'

    Лукаку ўта хавфли вазиятни юзага келтирди! Жарима майдончаси ташқарисидан берилган кучли зарбага биорзгина аниқлик етишмади.

  • 57'

    "Болонья" бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 56'

    Алексис Санчес рақиб жарима майдони ичидаги пала-партишликдан унумли фойдаланиб дарвозанинг пастки чап бурчагига зарба беришга муваффақ бўлди. Дарвозабон Скорупскидан эса сейв.

  • 54'

    Аарон Ҳики қўпол фоли эвазига сариқ карточка билан жазоланди.

  • 50'

    "Интер" бурчак тўпи тепади. Ҳужум муваффақиятсиз якунланди.

  • 48'

    "Болонья" футболчиси Маттиас Сванберг томонидан рақиб ҳужуми қўпол тарзда тўхтатиб қолинди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 46'

    2-бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди. "Интер" танаффусга 2 та гол урган ҳолда чиқиб кетмоқда. Танаффус.

  • 45'

    1-таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Брозовичнинг заргарона узатмасини Ҳакими ўта аниқ зарбаси билан дарвозага йўналтирди ва уни ишғол қилди! 2-0!

  • 42'

    Санчес кетма-кет 2-бурчак зарбасини амалга оширди. Скорупски ўз ўрнида.

  • 42'

    Алексис Санчес бурчакдан узатма амалга оширди. Бироқ ҳужум хавф туғдирмади - ҳимоячилар буни осон бартараф этишди.

  • 41'

    "Интер" 5 дақиқадан бери рақиб майдонида тўпни назорат қилиш билан машғул.

  • 37'

    "Болонья" футболчиси Жерди Шутен қўпол ўйин намойиш этди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 34'

    Ромелу Лукаку дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, бироқ кипер чаққонлик қилиб, тўпга ундан олдин эга чиқди.

  • 30'

    Ҳакими жарима зарбасидан ноаниқ фойдаланди. Тўп бироз юқорилаб кетди.

  • 25'

    Қанотдан узатилган тўпни Роберто Гальярдини боши билан дарвозага йўллади, бироқ тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

  • 23'

    Марцело Брозовичнинг зарба позициясига чиқарилаётган пасини Лукаш Скорупски тўсиб қолди ва ҳужумни бартараф этди.

  • 21'

    Алексис Санчес кераксиз жойда фол ишлатди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 16'

    ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Перишичнинг шедевр узатмасидан сўнг Лукаку ҳисобни очмоқда! 1-0!

  • 13'

    Брозовичдан яна бир бурчак зарбаси. Ноаниқ.

  • 9'

    Марцело Брозович бурчакдан узатилган тўпни дарвозага боши билан йўналтирди, бироқ унга аниқлик етишмади.

  • 7'

    "Интер" футболчиси Стефан де Врей қўпол ўйин кўрсатди. Унга ҳам ҳакамдан огоҳлантириш.

  • 3'

    Алессандро Бастони ўйинда тактик фол ишлатди. Ҳакам кейинги сафар сариқ бериш шарти билан футболчини огоҳлантирди.

  • 1'

    Ўйин бошланди. Ҳакам ҳуштаги чалинди.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Италия А серияси 10-туридан ўрин олган "Интер" - "Болонья" учрашувида сиз билан кўришиб турганимиздан хурсандмиз. Ўйиндаги воқеалардан шу саҳифа орқали хабардор бўлиб туришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!