"Интер" ўз уйида "Шахтёр"ни енга олмади ва гуруҳни сўнгги ўринда якунлади

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган "Интер" - "Шахтёр" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги нурсиз дурангга имзо чекди. 

Ушбу натижадан сўнг, Антонио Конте шогирдлари гуруҳнинг сўнгги ўрнида қолиб, Европа Лигаси йўлланмасидан ҳам қуруқ қолишди. "Шахтёр" эса ўз омадини нуфуз жиҳатидан Европанинг иккинчи рақамли лигасида синаб кўрадиган бўлди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Трубин огоҳлантирилди. 

  • 90+'

    Трубинга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 90+'

    Конте ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

  • 90+'

    Эриксеннинг зарбасини Трубин қайтаришга муваффақ бўлди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Санчес яхши очилиб борди. Аммо унинг зарбаси юқорироқдан ўтиб кетди. 

  • 85'

    Лаутаро, Ҳакими ва Бастони майдонни тарк этди.  Эриксен, Дармиан ва Дамброзио майдонга ташланди. 

  • 81'

    Перишичнинг жарима майдонига узатмаси аниқ чиқмади. 

  • 78'

    Лаутаро ҳужумда қоидани бузди. 

  • 76'

    Гальярдини ўрнига Санчес майдонга тушмоқда. 

  • 73'

    Миланликларга навбатдаги бурчак зарбаси ҳам фойда келтирмади. 

  • 71'

    "Интер"нинг бурчак зарбаси наф келтирмади. 

  • 68'

    "Шахтёр" тўпни ўзида ушлаб турибди. Улар жуда кўп пасларни амалга оширмоқда. 

  • 64'

    Марлос ва Тете майдонни тарк этмоқда. Улар ўрнида Соломон ва Алан Патрик ҳаракат қилади. 

  • 63'

    Брозовичнинг узоқ масофадан берган зарбасини ҳимоячилар блоклади. 

  • 62'

    Брозович сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 60'

    Брозович бурчакдан узатган тўп ҳимоячиларга қийинчилик туғдирмади. 

  • 57'

    Барелла ҳужум вақтида қўполлик ишлатди. 

  • 53'

    Лукакунинг яна бир зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди. 

  • 53'

    Марлос ҳужумда фол ишлатди. 

  • 50'

    Лукакунинг зарбасини Трубин қайтарди. 

  • 48'

    Бастонининг жарима майдонига узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 44'

    Гальярдинининг зарбаси ноаниқ чиқди. 

  • 40'

    Ханданович Додонинг бош билан берган зарбасини қийинчилик билан қайтарди. 

  • 39'

    Ҳакими сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 36'

    Жароҳатланган Витао ўрнига Хочолова майдонга туширилмоқда. 

  • 34'

    Витаога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 34'

    Бурчак тўпини Брозович қисқа пас билан ўйнаб кетди. 

  • 31'

    Шкриньяр узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Ноаниқ. 

  • 30'

    Гальярдини огоҳлантирилди. 

  • 29'

    Витаога сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 27'

    Тайсоннинг рейди ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 23'

    Кетма-кет бурчак зарбалари "Интер"га наф келтирмади. 

  • 22'

    Барелланинг узатмаси ҳимоячилар томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди. 

  • 20'

    Коваленконинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 17'

    Лаутаронинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 16'

    Лукакунинг зарбаси ўз шеригига тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 14'

    Ҳакими ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 13'

    Лукаку ҳужумда қўполлик ишлатди. 

  • 11'

    "Шахтёр" позицион ҳужум тайёрламоқда. 

  • 8'

    Брозовичнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди. 

  • 6'

    Лукаку ҳужумда фол ишлатди. 

  • 3'

    Энди Барелланинг ўзи офсайдда қолиб кетди. 

  • 2'

    Барелла тўп узатган шериги ўйиндан ташқари ҳолатда экан. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. ЕЧЛ 6-тури якунига етиш арафасида. "Интер" - "Шахтёр" беллашувини Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!