"Интер" ўз юлдузини 100 млнга қўйиб юбормаслигини маълум қилди

  • 03 Aug 14:01
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Челси" жорий трансфер бозорида ҳужум чизиғини кучайтиришга жиддий ҳаракат қилмоқчи.

Tecno

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, лондонликлар "Интер" футболчиси Ромелу Лукакуни сотиб олишни режалаштирмоқда. Клуб раҳбарияти бельгиялик форвард учун 100 миллион евро бермоқчи.

Қўшимчасига, бу трансферга ҳимоячи Маркос Алонсо ҳам қўшилиши кутилмоқда. Аммо "неррадзуррилар" ўз футболчисини қўйиб юбормаслиги мумкин. "Челси" таклиф этган нарх Милан клубини қониқтирмаяпти.

28 ёшли бельгиялик футболчи жорий мавсум клуб сафида 44 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 30 гол ва 10 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!