"Интер" ПСЖ билан рақобатга тайёр

Мавсумни ПСЖ сафида ижарада ўтказаётган “Рома” ҳимоячиси Алессандро Флоренци фаолиятини А Серия гранди таркибида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport.

Юқоридаги манбага кўра, 30 ёшли италиялик футболчига “Интер”дан жиддий таклиф бўлмоқда. “Нерадзуррилар” Флоренцининг трансфери учун Париж клуби билан рақобатлашишга тайёр.

Флоренци жорий мавсум Франция чемпионатида жами 18 та ўйинда иштирок этди. У ушбу ўйинларда 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Алессандро Флоренци 2012 йилдан буён Италия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У терма жамоа сафида 42 та ўйин ўтказган ва 2 та гол муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!