"Интер" "Рома" ҳимоячисига қизиқиб қолди

Италиянинг "Интер" клуби "Рома" ҳимоячиси Костас Маноласга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Football Italia нашри тарқатаётган хабарга қараганда, "нерадзуррилар" спорт директори Пьеро Аузилио клуб раҳбарияти билан клуб трансферлари борасида музокараларни бошлади ва унга грециялик футболчини ҳам киритди.

Манбанинг хабар беришича, "Интер" раҳбарияти футболчининг трансқери бўйича ёзги трансферлар чоғида аниқ таклиф билан чиқмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!