"Интер" россиялик футболчини кўзламоқда
"Аталанта" ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук қишки трансферлар вақтида А Сериянинг бошқа бир клубига кўчиб ўтиши мумкин.
Calciomercatonews хабарига кўра, 26 ёшли россиялик футболчига "Интер" қизиқиш билдирмоқда. Улар ярим ҳимоячини Ҳакан Чалҳаноглуга муқобил сифатида кўрмоқда. “Нерадзуррилар” Миранчукни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олишлари мумкин.
Миранчук “Аталанта” сафида бу мавсум олдингига қараганда анча кам ўйинда майдонга тушмоқда. Бергамоликлар уни 2020 йилнинг ёзида 14,5 млн евро эвазига Москванинг “Локомотив” клубидан сотиб олган эди.
Фикрлар