"Интер" Санчес учун 20 млн евродан воз кечмоқчи

“Интер” раҳбарияти чилилик ҳужумчи Алексис Санчеснинг трансфер ҳуқуқини “Манчестер Юнайтед”дан сотиб олмоқчи.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра, “нерадзуррилар” 31 ёшли футболчи учун 20 млн евро тўлашга тайёр.

Санчес жорий мавсум А Серияда 13 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!