"Интер" сўнгги 9 йилда илк бор еврокубокларда кетма-кет 3та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди
Хабарингиз бор кеча “Интер” Европа лигаси 1/8 финал босқич дастлабки баҳсида “Айнтрахт” билан 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этди.
Бундан аввалги 1/16 финал босқичда эса “нерадзуррилар” Венанинг “Рапид” (1:0, 4:0) клубини икки ўйинда ҳам мағлуб этишган эди. Эътиборлиси, “Интер” шу тариқа сўнгги 9 йилда илк бор еврокубоклар плей-оффида кетма-кет 3та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.
“Интер” сўнгги бор 2010 йил Чемпионлар лигаси нимчорак финалида “Челси” (1:0) ва чорак финалда ЦСКАга (1:0, 1:0) қарши ўйинларда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган эди. Ўша мавсум улар якунда бош совринни қўлга киритишганди.

Фикрлар