"Интер" тажрибали футболчилар билан шартномани узайтирди

"Интер" дарвозабон Самир Ханданович ва ҳимоячи Данило Д′Амброзио билан янги шартнома имзолаш бўйича келишиб олди.

"Нерадзуррилар" 36 ёшли словениялик голкипер ва 31 ёшли италиялик ҳимоячи билан 2022 йилгача мўлжалланган келишув имзолади.

Журналист Николо Скира маълумотига кўра, клуб яқин вақтлар ичида шартнома ҳақида расмий эълон қилиши кутилмоқда.

Ханданович ва Д′Амброзионинг клуб билан амалдаги келишуви 2021 йил июнигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!