"Интер" тезроқ "Челси" футболчисини сотиб олишни истаяпти

CHERY AUTO

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Андреас Кристенсен фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Sport Mediaset нашрининг маълум қилишича, 21 ёшли даниялик футболчига Миланнинг “Интер” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Таъкидлаш керакки, ҳуқуқий жиҳатдан “Челси”га тегишли бўлган Кристенсен сўнгги икки мавсумни Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клубида ижара асосида ўтказди.

Маълумот учун, Кристенсен якунланган мавсум жами 43та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию