"Интер" Топ-5 чемпионатларда ҳеч қайси жамоа қайд этмаган натижага эришди

Бу "нерадзуррилар"нинг жорий мавсумда меҳмонда қўлга киритилган қаторасига олтинчи ғалабаси бўлди. Бунга қадар Антонио Конте шогирдлари "Кальяри" (2:1), "Милан" (2:0), "Сампдория" (3:1), "Сассуоло" (4:3) ва Брешия майдонида (2:1) зафар қучган эдилар.

Шу тариқа "Интер" кучли бешлик чемпионатлари орасида сафардаги барча баҳсларда ғалаба қозониб келаётган ягона жамоага айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!