"Интер" тўпурар ҳужумчини сотиб олади!

Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Антонио Конте қишки трансферлар ойнаси пайтида "Аталанта" ҳужумчиси Алехандро Гомесни ўз жамоасига қўшиб олмоқчи.

"La Gazzetta dello Sport" нашри берган маълумотга кўра, Конте анча пайтдан бери Гомесни ўз жамоасида кўришни хоҳлаяпти. Интервьюларидан бирида унинг мухлиси эканини ҳам таъкидлаб ўтган. 

Агарда, январь ойида "нерадзуррилар" Кристиан Эриксенни бошқа клубга сота олса, Гомес трансфери амалга оширилиши кутилмоқда. Гомеснинг ўзи ҳам сўнгги пайтларда жамоа бош мураббийи билан келиша олмаётгани боис, учрашувларда иштирок этмаяпти. Шу сабабли, аргентиналик футболчи ҳам бу трансфер амалга ошишига қаршилик қилмаса керак.

Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!