Ads

Туркиянинг “Фенербахче” клуби ярим ҳимоячиси Элиф Элмаз фаолиятини Италияда давом эттирадиган бўлди.

Boxerdegisi нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли македониялик футболчи “Интер”га кўчиб ўтади. “Нерадзуррилар” ушбу трансфер масаласида аллақачон келишувга эришишган ва футболчи учун турк клубига 11 млн евро тўлашади.

Таъкидлаш керакки, Элмазга шунингдек «Фиорентина», «Наполи» ва «Лацио» каби А Серия клубларидан ҳам қизиқишлар бўлган.

Маълумот учун, Элмаз “Фенербахче” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум 29та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол уришга эришди.