“Интер” туркиялик иқтидорни ўз сафига қўшиб олмоқчи

CHERY AUTO

Миланнинг “Интер” клуби Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Эмре Морни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Tecno

Дортмундликлар 20 ёшли футболчини “Канн” футболчиси Янн Карамонинг трансферига қўшиб юборишмоқчи. Туркиялик ёш иқтидор эгаси эса буни истаётгани йўқ.

“Нерадзуррилар” айнан шундан фойдаланиб қолишмоқчи. Бугун “Интер” вакиллари Морнинг агенти билан учрашди. Миланликлар Морни бир йилга ижарага олишмоқчи ва келгуси йили 10 млн еврога сотиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Мор ўзининг Бундеслигадаги илк мавсумида 12 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол киритиб, 3 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!