“Интер” ва МЮ ғалати рокировкани амалга оширади

“Интер” ва “Манчестер Юнайтед” ёзда футболчи алмаштиришни режалаштирмоқда.

Миланликлар “Манчестер Юнайтед” қанот ҳимоячиси Алекс Теллесга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бразилиялик футболчи “Порту”дан олиб келинганидан кейин ички рақобатда Люк Шоуга имкониятни бой бериб қўйди ва асосий таркибга кира олмаяпти.

“Интер” жорий мавсумда атиги еттита учрашувда майдонга тушган Алекс Теллеснинг трансферини сотиб олиб, унинг нархини пасайтириш учун ярим ҳимоячи Марсело Брозовични қўшиб бермоқчи.

“Манчестер Юнайтед” бу борада ўз позициясини билдиргани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!