Италия А Сериясининг 14-турида “Интер” сафарда “Верона”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйин 1:2 ҳисобида “нерадзуррилар”нинг ғалабаси билан якунланди. “Интер”нинг голларига Лаутаро Мартинес (52') ва Милан Шкриньяр (69') муаллифлик қилди. “Верона” сафида Иван Илич (63') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)