"Интер" Весинони МЮга қўйиб юборишни истамади
“Манчестер Юнайтед” клуби “Интер” ярим ҳимоячиси Матиас Весинонинг трансфери масаласида келишувга эриша олмади.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар 28 ёшли футболчининг ижарага олишмоқчи бўлишган, бироқ “нерадзуррилар” ушбу таклифни рад этишган.
Таъкидлаш керакки, “қизил иблислар” Весинони тез-тез жароҳат олаётган Поль Погба ва Скотт Мактоминей ўрнига муносиб ўринбосар сифатида қарашаётган эди.
Маълумот учун, Весино жорий мавсум “Интер” сафида 17 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар