"Интер" Ханданович ўрнига 2 та номзод топиб қўйди

  • 28 декабрь, 2020, 12:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Удинезе” дарвозабони Хуан Муссо “Интер”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tecno

Миланликлар 26 ёшли аргентиналик футболчини 36 ёшли Самир Хандановичга муносиб ўринбосар бўлишига ишонмоқда. Сalciomercato тарқатган хабарга кўра, “Удинезе” Муссонинг трансферини 30 млн еврога баҳоламоқда.

“Интер” шунингдек, “Шахтёр” дарвозабони Анатолий Трубинга ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Муссо жорий мавсум А Серияда 11 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та беллашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Трубин Украина чемпионатида 8 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та ўйинда гол ўтказиб юбормади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!