"Интер" Хитойдаги собиқ футболчисини яна ортга қайтармоқчи

Хитойнинг "Цзянсу Сунин" клуби ҳужумчиси Эдер Мартинс фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

34 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига шахсан "Интер" бош мураббийи Антонио Конте жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Нерадзуррилар” аллақачон трансфер масаласида Эдер билан музокараларни бошлаб юборган.

Ушбу трансфер осон амалга ошиши мумкин. Боиси, "Цзянсу Сунин" ва "Интер" клубларининг хўжайини битта - Suning корпарацияси ҳисобланади.

Айтиш керакки, Эдер учун “Интер” бегона эмас. У 2016-2018 йилларда ушбу жамоа сафида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!