Ads

Миланнинг "Интер" клуби мавсумлар оралиғида ўзининг марказий чизиғини хорватиялик футбол юлдузлари билан кучайтирмоқчи.

ESPN тарқатган хабарга кўра "нерадзуррилар" яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида "Реал"дан Лука Модрич ва "Барселона"дан Иван Ракитичларни сотиб олишга уруниб кўришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ каталонияликлар Ракитич билан шартномани узайтирмасликлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Модрич жорий мавсум “қироллик клуби” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Ракитич эса 42та ўйинда иштирок этди ва 5та гол ҳамда 9та голли узатмага муаллифлик қилди.