"Интер" янги дарвозабон топди

CHERY AUTO

"Интер" ёзда дарвоза чизиғини кучайтириш мақсадида янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Бу ҳақда "Маtteo Moretto" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбада берилган маълумотга кўра, миланликлар "Тоттенхэм" дарвозабони Гульельмо Викариони сотиб олишни режалаштирмоқда. Клуб аллақачон футболчининг агентлари билан музокараларни бошлаб юборган. Италиялик посбон "нерадзуррилар"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади ҳисобланади. 

29 ёшли дарвозабонинг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Викарио жорий мавсум "шпорлар" сафида 31 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 12 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!