"Интер" янги дарвозабон харид қилмоқчи

"Интер" 37 ёшли дарвозабони Самир Хандановичга ўринбосар излашни бошлаб юборди.

"Football Italia" нашрининг хабарига кўра, "нерадзуррилар" "Гранада"нинг 26 ёшли посбони Руй Силвани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумот учун, Силва 2017 йилдан буён "Гранада" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. Руй хизматига шунингдек "Рома" жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!