"Интер" ярим ҳимоячиси "Лестер"га ўтиши мумкин
"Лестер" қишки трансферлар ойнасида таркибни кучайтиришга ҳаракат қиляпти. Жамоа бош мураббийи Энцо Мареска таркибга "Интер" футболчиси Стефано Сенсини олиб келишни истамоқда.
Фабрицио Романониг сўзларига кўра, томонлар музокараларни бошлаган. Миланликлар ярим ҳимоячини жамоани тарк этишига қарши эмас.
Сўнгги пайтларда захира ўйинчисига айланиб қолаётган Сенси катта эҳтимол билан бу таклифни қабул қилади. У мазкур масумда атиги 4 та ўйинда майдонга тушди.
Гвардиоланинг ёрдамчи мураббийи билан мавсумни бошлаган "тулкилар" АПЛга кучлироқ клуб сифатида қайтмоқчи. Айни пайтда жамоа Чемпионшипда 65 очко билан биринчи ўринда турибди.
Фикрлар