“Интер” “Ювентус” хавбеки билан келишиб олди
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Квадво Асамоа фаолиятини “Интер”да давом эттириши мумкин.

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича ёзда “кекса синьора” билан шартномаси якунига етадиган ва эркин агентга айланадиган 29 ёшли ганалик футболчи аллақачон миланликлар билан келишиб қўйган.

Унга кўра Асамоа “Интер” билан 3 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 3 млн еро маош олади. Энди бу келишувни “нерадзуррилар”ни бошқарувчи Хитойнинг Suning компанияси тасдиқлаши қолган ҳолос.

Маълумот учун, Асамоа жорий мавсум А Серияда жами 11та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.