“Интер” зарарни қоплаш учун қишда 5та футболчисини сотади
Ads

Миланнинг “Интер” клуби яқинлашиб келаётган қишки трансфер даврида жамоанинг бир қатор футболчиларини сотиб юбориши мумкин. Бунга сабаб сифатида “нерадзуррилар”нинг УЕФА Европа лигасини гуруҳ босқичидаёқ тарк этгани ва бунинг ортидан катта зарарга кирганлиги айтилмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, Европа лигасидаги муваффақиятсизлик туфайли клуб ғазнаси 15 миллион евро зарарга кирган. Миланликлар эса ушбу етишмовчиликни бир қатор футболчиларни сотиш орқали қоплашмоқчи. Гап ҳимоячи Давиде Сантоне, ярим ҳимоячи Фелипе Мело ва ҳужумчилар Габриэль, Стеван Йоветич ҳамда Жонатан Биабианилар ҳақида бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” Европа лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида сафарда “Хапоэл” меҳмони бўлган ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Бу билан “Интер” муддатидан аввал плей-офф йўлланмасидан қуруқ қолди.