"Интер"ни "чопган" ҳакам жазога тортилди
Италия А Сериясининг 17-туридан ўрин олган “Монца” ва “Интер” жамоалари учрашувидаги ҳакамлик катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Шу куни ўйинни бошқариб борган ҳакам Хуан Лука Сакки “Монца” фойдасига бир нечта хатоларга йўл қўйди, бу эса “Интер”нинг очко йўқотишига олиб келди.
Якунда Сакки жазодан қутулиб қололмади. У камида январь ойи охиригача ҳакамликдан четлаштирилди. Ҳатто ўйиндан кейин "Интер"га айтган узрлари ҳам унга ёрдам бермади.
Фикрлар