"Интер"нинг 11 ўйиндан буён давом этиб келаётган мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйилди
“Интер” А Сериянинг 16-тур учрашувини сафарда “Сампдория”га қарши ўтказди ва 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Эътиборлиси, Антонио Конте бошчилигидаги жамоа Италия чемпионатида 2020 йилнинг 17 октябридан буён илк бор мағлуб бўлди. Шу тариқа миланликларнинг 11 та ўйиндан буён давом этиб келаётган мағлубиятсиз серияси якунланди. Бундан ташқари, бугунги мағлубият “Интер” учун жорий мавсумдаги иккинчи мағлубият бўлди.
“Интер” 16 турдан сўнг 36 очко жамғарган ҳолда А Серия мусобақа жадвалида ҳамшаҳари “Милан”дан сўнг 2-ўринда бормоқда.
Фикрлар