"Интер"нинг навбатдаги футболчисида коронавирус аниқланди. Клуб расмий сайтининг хабар беришича, бу сафар вирус ҳимоячи Эшли Янгдан чиққан.

Юқоридаги манбага кўра, 10 октябрь куни “нерадзуррилар” қароргоҳида тест ўтказилган. Натижалар эса, англиялик футболчида вирус борлигини кўрсатган. Энди 35 ёшли Янг икки ҳафталик карантинга олинади.

Эшли Янг коронавирусга чалинган “Интер”нинг 6-футболчисига айланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)