"Интер"нинг 7 та футболчиси Европа лигасининг рамзий терма жамоасидан жой олди (ФОТО)
Улар "Шахтёр"ни тор-мор келтиришди.
УЕФА матбуот хизмати жорий ҳафта бўлиб ўтган Европа лигаси натижалари асосида энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма жамоани эълон қилди.
Унга кўра, ушбу жамоага “Интер”дан 7 та, “Севилья”дан 3 та ва “Манчестер Юнайтед”дан 1 та футболчи киритилган.
Мусобақа финали 21 август куни бўлиб ўтади. Унда “Интер” ва “Севилья” ўзаро куч синашади.
Дарвозабон: Самир Ханданович ("Интер");
Ҳимоячилар: Серхио Регилон ("Севилья"), Стефан де Врей ("Интер"), Данило Д’Амброзио ("Интер");
Ярим ҳимоячилар: Сусо ("Севилья"), Бруну Фернандеш ("Манчестер Юнайтед"), Марцело Брозович ("Интер"), Николо Барелла ("Интер"), Хесус Навас ("Севилья");
Ҳужумчилар: Лаутаро Мартинес ("Интер"), Ромелу Лукаку ("Интер").
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар