“Интер”нинг “ишқи” “Ливерпул”нинг қайси футболчисига тушди?
Ads

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Лукас Лейва фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Гап шундаки, 29 ёшли Бразилялик футболчига Миланнинг “Интер” клуби жиддий қизиқиш билдирган.

Sky Sportsнинг маълум қилишича томонлар аллақачон музокараларни бошлаб юборишган. Унга кўра “нерадзуррилар” Лукасни мавсум сўнггига қадар ижарага олишни режалаштиришмоқда.

Маълумот учун, бразилиялик футболчининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2017 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Агар футболчи ўзини кўрсата олса миланликлар у билан тўлақонли шартнома имзолаши мумкин.