"Интер"нинг МЮ футболчисидан кўнгли қолди
"Интер"нинг "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Виктор Линделёфга бўлган қизиқиши йўқолди. Бу ҳақда GIFN нашри хабар бермоқда.
Олдинроқ "нерадзуррилар" 28 ёшли футболчи билан ижара шартномаси тузмоқчи бўлгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди, аммо Манчестер клуби катта эҳтимол билан бундай таклифни рад этиши бошидаёқ маълум эди..
Бир кун аввал «Манчестер Юнайтед»нинг Виктор бўйича якуний қарори маълум бўлди ва айнан мана шу қарор Италия клуби раҳбариятининг спортчига бўлган қизиқишига таъсир қилган.
Маълумот учун, Линделёф жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида барча мусобақаларда жами 14 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар