"Интер"нинг нияти жиддий. Навбатдаги "нишон" - "Челси" футболчиси

"Интер" клуби ўз сафига ҳужумчи ва ҳимоячи қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда La Gazzetta Dello Sport нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, миланликлар трансфер ойнасида «Челси» клуби ҳужумчиси Оливье Жируга қизиқиш билдирмоқда. Ушбу трансфер қишда амалга ошиши мумкин. Маълумот ўрнида, франциялик ҳужумчининг лондонликлар билан тузган шартномаси 2020 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Шунингдек, "Интер" клуби "Парма"нинг 19 ёшлик ярим ҳимоячиси Деян Кулушевскига қизиқмоқда.

Миланликлар қишда ҳар бир чиқиз борасида трансферларга киришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!