"Интер"нинг қолдирилган учрашуви қачон ўтказилиши маълум бўлди

Италия А Сериясининг 28-туридан ўрин олган "Интер" ва "Сассуоло" учрашуви санаси маълум бўлди.

А Серия расмий твиттерининг хабар беришича, қолдирилган ўйин 7 апрель куни ўтказилади. Аслида ушбу беллашув 20 март куни бўлиб ўтиши керак эди. Аммо коронавирус билан боғлиқ оғир вазият сабаб Милан шаҳри соғлиқни сақлаш хизмати ўйинни қолдиришга қарор қилганди.

7 апрель куни шунингдек, “Наполи” ва “Ювентус” ўртасидаги 3-тур қолдирилган учрашув ҳам бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!