"Интер"нинг собиқ футболчиси бутсаларини михга илди

  • 1 июля, 2021, 15:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испаниялик ярим ҳимоячи Борха Валеро 36 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда унинг ўзи инстаграмдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Tecno

“Футбол ўйнашни тугатиш пайти келди. Барча собиқ жамоаларимга миннатдорлик билдирмоқчиман. Шунингдек, собиқ мураббийларим ва жамоадошларимга ҳам алоҳида раҳмат. Сизларсиз мен муваффақиятга эришмаган бўлардим. Менга кўнгил қўйган ва қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга раҳмат”, - деди футболчи.

Борха ўтган мавсум “Фиорентина” сафида 20 та ўйинда иштирок этди ва 3 та сариқ карточка олди.

Валеро фаолияти давомида “Фиорентина”дан ташқари “Мальорка”, “Вест Бромвич”, “Вильярреал” ва “Интер” каби клубларда ўйнаган. Испания терма жамоаси сафида 1 та ўйинда майдонга тушган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию