"Интер"нинг собиқ футболчиси: Лаутаро "Барселона"га ўтмаслигига ишончим комил

"Интер"нинг собиқ футболчиси Иван Саморано аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинеснинг "Барселона"га ўтмаслигига ишонмоқда.

“Лаутаро “Интер”дан кетмаслигига ишончим комил. “Барселона”да ҳозир молиявий қийинчиликлар мавжуд ва шу боис улар Мартинесни сотиб ололмайди. Шунинг учун у қолади, бунга асло шубҳа қилмайман. Лаутаро – “Интер”нинг келажаги. “Барселона” буни ўзгартириши учун эса камида 100 млн евро сарфлаши керак”, - дейди Саморано.

Эслатиб ўтамиз, Мартинеснинг товон пули 111 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!