Иордания терма жамоасига қарши ўйнаган "Зенит" етакчи футболчисидан айрилди
Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ҳужумчиси Малком жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Бразилиялик футболчи Иордания терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинида жароҳат олган ва иккинчи бўлим бошида захирага олинган. У тез орада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг унинг жароҳати қай даражада экани маълум бўлади.
23 ёшли Малком жорий мавсум “Зенит” сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар