Иордания U-23 бош мураббийи: "Ютқазганимиз адолатдан бўлмади"

Австралия U-23 ҳамда Иордания U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда номинал мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. Иордания олимпия терма жамоаси бош мураббийи Аҳмед Ҳайел учрашувдан кейин қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
"Австралия жуда кучли жамоа ва ҳужумларда жуда такомиллашган. Иккинчи бўлимда вазиятлар яратишга уриндик. Ироқ Қувайтни мағлуб этаётганини эшитганимизда, ҳужумга ўтиб, гол уришни истадик. Афсуски, натижа биз учун қониқарсиз бўлди. 
 
Ютқазганимиз адолатдан бўлмади. Биз ғалабага лойиқ эдик. Нақафат бу ўйинда, балки 1-турдаги Ироққа қарши баҳсда ҳам. Иордания футболининг олий намунасини кўрсатишга ҳаракат қилдик. Лекин ўхшамади. Келгуси мусобақаларда яхшироқ натижа кўрсатишга умид қиламиз", - деди мутахассис. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!