Иқтидорли ҳимоячи
Ads

"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба бошқа жамоалардан бўладиган таклифларни кўриб чиқиши мумкин.

Football Espana нашрининг хабар беришича 29 ёшли испаниялик футболчи ҳамон каталонияликлардан шартномани узайтириш бўйича таклиф кутмоқда. Агар унга бу борада жорий мавсум якунигача таклиф билан чиқишмаса, Альба бошқа жамоалардан бўлаётган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.