"Ираола "Ливерпуль"да янги давр бошлайди" — Алекс Скотт фикр билдирди
"Борнмут" ярим ҳимоячиси Алекс Скотт бош мураббий Андони Ираоланинг "Ливерпуль"га тайинланиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Испаниялик мутахассис уч йил давомида "Борнмут"ни бошқарган ва янги мавсумдан "Энфилд"да иш бошлайди.
"Андони – ажойиб мураббий. У билан уч йил давомида нималарга эришганимизга қаранг, қанчалик ривожландик. Биз жуда юқори интенсивликда прессинг қилардик — бу Клоппнинг дастлабки “Ливерпуль”ига ўхшарди.
“Ливерпуль” мухлислари бу тайинловдан албатта хурсанд бўлиши керак. Ираолада юқори даражада муваффақият қозониш ва топ-мураббий сифатида ўзини исботлаш учун барча сифатлар бор", — деди Скотт.
Маълумот учун, Ираола мерсисайдликлар бошқарувида аввалги мураббий Арне Слот ўрнига тайинланди.

Фикрлар