Ирина Алексеeва "О'Мэлли - Двалишвили" жангида ким ғалаба қозонишини айтди
Аёллар ўта енгил вазн тоифасидаги UFC жангчиси, россиялик Ирина Алексеева Шон О'Мэлли ва Мераб Двалишвили ўртасидаги бўлажак чемпионлик жанги учун ўз прогнозларини билдирди.
“Двалишвилида спортчилар орасида кам учрайдиган бир хусусият бор. У қанчалик кўп йиқилмасин, доим ўрнидан туради ва курашни ўз томонига бура олади. Менимча, Мераб ғалаба қозонади, чунки у стендда ҳам ёмон эмас, курашда эса жуда кучли. У ҳақиқий ММА жангчиси", - деди Алексеева.
Эслатиб ўтамиз, О'Мэлли(18-1-1 N/C) ва Двалишвили(17-4) ўртасидаги жанг 14 сентабрь куни Лас-Вегасда "UFC 306" турнирида бўлиб ўтади.
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!
Фикрлар