Ирландия терма жамоаси бош мураббийи ўз лавозимидан кетди

Ирландия терма жамоаси ўзининг бош мураббийидан айрилди.

Берилган маълумотларга қараганда жамоа бош мураббийи Мартин О’Нил раҳбарият билан келишган ҳолда ўз лавозимини тарк этган. Эътиборлиси, унинг ассистенти Рой Кин ҳам жамоани тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, Ирландия терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигасида муваффақиятсизликка учраб, “Б” лигадан “С” лигага равона бўлди.

Маълумот учун, О’Нил Ирландия терма жамоасини 2013 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида ирландияликлар Евро-2016 финал босқичига чиқишган ва мусобақанинг плей-офф босқичига қадар етиб бора олишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!