Ирода Тўлаганова илк даврада мағлубиятга учради
Ads
Фарғона шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида опа-сингил Сабина ва Элина Шариповалар чорак финалга чиқди.
 
Улар биринчи даврада ёш теннисчиларимиз Юлия Ким ва Сетора Нормуродовани икки сетда ҳам бир хил 6:3 ҳисобида мағлуб қилди.
 
Сўнгги вақтларда мусобақаларнинг жуфтлик баҳсларида ўз омадини синаётган афсонавий теннисчимиз Ирода Тўлаганова "Fergana Women's" турнирида Нигина Абдураимова билан иштирок этди.
 
Афсуски Ирода ва Нигина тандеми мусобақанинг илк босқичида россиялик Варвара Флинк ва украиналик Валерия Страховага қаршилик кўрсата олмади.