Ироқ МТЖ бош мураббийи: Рақибнинг ҳимоя чизиғи ҳақида уларнинг мураббийи гапиргани маъқул
Ўзбекистон ва Ироқ термалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг илк қисмида Ироқ термаси бош мураббийи беллашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:
"Яхши ўйин бўлди. Ҳақли тарзда ғалаба қозондик. Рақибни ўрганиб чиққанимизда ҳимояда муамолар борлигини билгандик. Ярим ҳимоя ва ҳужум анча кучли эди. Айниқса, Жалолиддин Машариповни тўхтатиш қийин бўлди. Уни ёпиб қўйишга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, биз буни уддаладик. Агар уни эркин қўйганимизда, у бир вазият билан ҳужумчиларни яккама-якка вазиятга чиқариб юбориши мумкин эди.
Тўғри, араб футболи вақтни чўзади. Ишонинг, биз бугун ундай қилмадик. Миллий чемпионатимизни кузатсангиз, бундай вазиятларга дуч келасиз. Бу қаердан кириб келганини билмайман. Мен ҳеч қачон футболчиларимга бундай қилишларини буюрмайман.
Рақибнинг ҳимоя чизиғи? Бу ҳақда мен гапира олмайман. Ўзбекистон бош мураббийи гапиргани маъқул. Футболчиларим рақиб ҳимоясига яхшигина муаммо тўғдира олди".
Фикрлар