Ироқ сўнгги марта Япония устидан 42 йил олдин ғалаба қозонган
Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Ироқ - Япония баҳси кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлди. Шунингдек, ироқликлар ушбу ғалаба орқали 42 йиллик қора анъанасига чек қўйди.
Ироқ сўнгги марта Япония устидан 1982 йилда Осиё ўйинлари кубогида 1:0 ҳисобида зафар қучган. Мазкур баҳс ҳақида маълумотларни топишнинг ўзи ҳам қийин, лекин учрашув чорак финал босқичи доирасида ўтказилгани аниқ.
Шундан кейин бу жамоалар 9 марта тўқнаш келган бўлса, "кўк самурайлар" шулардан 7 тасида ғалаба қозониб, 2 тасида дуранг ўйнаган. Умумий ўйинлар бўйича Ироқ Япония устидан ўз тарихида 3-марта ғалабани тантана қилди.
Тарих ёзишда давом этаётган Хесус Касас шогирдлари Осиё кубогида плей-оффга ҳам чиқишга улгурди. ҳатто улар биринчи ўрин билан гуруҳдан чиқиши мумкин.
Фикрлар